ИИВ Малака ошириш институтининг халқаро алоқалари ривожланмоқда
2022 йил 29 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти раҳбариятининг Жанубий Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директорининг ўринбосари Жанг Вонжун ҳамда ваколатхона лойиҳалар бўйича менежери Шукурулло Шукуров билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув давомида Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг KOICA ҳамда Жанубий Кореядаги турдош таълим муассасалари билан ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.
Мулоқот чоғида томонларни қизиқтирган аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашилди. Корея тажрибасининг илғор жиҳатларини ўрганиш ички ишлар органлари учун кадрлар тайёрлашга ҳамда таълимга замонавий ёндашувларни татбиқ этишга хизмат қилиши эътироф этилди.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати