22 январь 2021 3989

ИИВ Моддий-техника таъминоти бошқармаси ошхона анжомлари ва шахсий рақам жетонларини етказиб бериш бўйича танлов савдоларини эълон қилади

  • Ҳажми 1,5 литрли зангламас пўлатдан чойнаклар;
  • Ҳажми 2 литрли зангламас пўлатдан кастрюлкалар қопқоғи билан;
  • Ҳажми 3 литрли зангламас пўлатдан кастрюлкалар қопқоғи билан;
  • Чойнаклар ва кастрюлкалар учун зангламас пўлатдан тагликлар;
  • Ҳажми 20 литрли қалинлиги 0,8мм кам бўлмаган зангламас пўлатдан кастрюлкалар қопқоғи билан;
  • Ҳажми 30 литрли қалинлиги 0,8мм кам бўлмаган зангламас пўлатдан кастрюлкалар қопқоғи билан;
  • Ҳажми 40 литрли қалинлиги 0,8мм кам бўлмаган зангламас пўлатдан кастрюлкалар қопқоғи билан;
  • Ҳажми 50 литрли қалинлиги 0,8мм кам бўлмаган зангламас пўлатдан кастрюлкалар қопқоғи билан;
  • Ҳажми 200 литрли қалинлиги 0,8мм кам бўлмаган зангламас пўлатдан ўсимлик ёғи учун бочкалар;
  • 1-овқат учун синмайдиган чинни идиш;
  • 2-овқат учун синмайдиган чинни идиш;
  • Салат учун синмайдиган чинни идиш;
  • Чой учун синмайдиган чинни кружка;
  • Зангламас пўлатдан ишланган сариёғ учун пичоқ;
  • Зангламас пўлатдан ош қошиқ;
  • Зангламас пўлатдан санчқи;
  • Ҳажми 0,2 литрли зангламас пўлатдан чўмичлар;
  • Зангламас пўлатдан паднис;
  • Зираворлар учун идишлар;
  • Салфетка учун идиш;
  • Нон учун идиш;
  • Зангламас пўлатдан ишланган ҳарбий хизматчиларни шахсий рақам жетонлари.

Тўлов шартлари: 15% олдиндан тўлов, 85% маҳсулот етказиб берилганидан сўнг. Етказиб бериш шартлари: Буюртмачи омборигача.

Танлов қуйидаги манзилда ўтказилади: Тошкент шаҳар М. Ашрафий кўчаси 103 уй. Тижорат таклифлари эълон чоп этилган санадан бошлаб 15 иш куни мобайнида қабул қилинади. Маълумот учун ҳар куни соат 9:00 дан 18:00 гача юқоридаги манзилга мурожаат этишлари мумкин. Телефонлар: (71) 299-81-47, 299-80-64.

Танловда иштирок этувчи корхоналар томонидан маҳсулотларининг охирги нархлари кўрсатилган ҳолда тижорат таклифи, корхонанинг гувоҳномасига печать урилиб имзо билан аслига тўғрилигини тасдиқланиши ва маҳсулотларнинг тегишли меъёрий ҳужжатлари билан конвертга солиниб муҳрланган бўлиши ҳамда конверт хатга илова қилинган ҳолда белгиланган муддатда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Моддий-техника таъминоти бошқармасига тақдим этилиши шарт.

ИИВ Моддий-техника таъминоти бошқармаси

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага