31 январь 2023 2899

ИИВ Молия ва моддий-техника таъминоти департаменти танлов эълон қилади

Ўзбекистон Республикаси ИИВ М ва МТТД Капитал қурилиш ва таъмирлаш бошқармаси буюртмачилигидаги 2023 йилда барча капитал қуриладиган ҳамда лойиҳалаштириладиган объектларига ўтказиладиган тендер ёки танловлар ташкилотчисини танлаш юзасидан танлов эълон қилади.

Тендерда иштирок этиши учун ташкилотчи (кейинги иштирокчи) ларга қуйидаги талаблар қўйилади:

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимидаги “tender. mc.uz” электрон порталидан рўйхатдан ўтганлиги;

“tender. mc.uz” электрон порталига жойлаган эълонлари тўғрисида маълумот;

фуқаролик-муомала лаёқати ваколатлари ва шартнома тузиш ваколати борлиги;

доимий ходимлари, жумладан қурилиш соҳасидаги тендер фаолиятида камида 5 йил фаолият юритган камида 4 нафар ходимларига эга бўлиши;

ишлаб турган асосий воситаларига эга бўлиши;

Шунингдек, танловда иштирок этиш учун белгиланган тартибга мувофиқ тегишли лицензияга эга бўлган иштирокчиларга рухсат этилади.

Бундан ташқари, танлов иштирокчилари томонидан юқоридаги талаблар юзасидан тақдим этилаётган маълумотларига асословчи ҳужжатларни илова қилишлари шарт.

Қуйидаги иштирокчиларга тендер жараёнларида иштирок этишга рухсат берилмайди:

қайта ташкил этилиш (бўлиниш, қўшилиш), тугатиш ёки банкротлик арафасида турганлар;

мол-мулки мусодарага олинганлар ҳамда молиявий иштирок, холдинг ва бошқа шаклда ифодаланган бевосита ташкилий-ҳуқуқий ёки бир-бирига молиявий қарамлиги мавжудлар.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган талабгорлар юқоридаги талаблар асосида ишлаб чиқилган таклифларини Ўзбекистон Республикаси ИИВ М ва МТТД Капитал қурилиш ва таъмирлаш бошқармасининг Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчаси, 1-уйда жойлашган маъмурий биносига тақдим этишлари сўралади.

Таклифларни тақдим этиш муддати Ўзбекистон Республикаси ИИВ нинг сайтида эълон берилган кундан 5 (беш) иш кунини ташкил этади.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган талабгорлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 январдаги «Қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 46-сонли қарори талабларига қатъий амал қилишлари сўралади.

Мурожаат учун телефон: 71-231-46-02,

Иштирокчилар томонидан танловга таклифларни такдим этилиши, уларни буюртмачи томонидан мазкур танловга қўйган шартлар билан танишиб чиққанлигини тасдиқлайди.

ИИВ М ва МТТД Капитал қурилиш ва таъмирлаш бошқармаси

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага