7 январь 2023 279

ИИВ Сирдарё академик лицейида таҳсил олаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож ўқувчиларнинг ҳолидан хабар олинди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосарининг тегишли кўрсатмасига асосан Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сирдарё академик лицейи ўқувчиларининг қишки таътил вақтини мазмунли ўтказиш, шу билан бирга ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда боқувчисини йўқотган ўқувчиларга моддий ёрдам кўрсатиш мақсадида, жорий йилнинг 3 январь куни Сирдарё вилояти ҳудудий Ички ишлар органлари бошлиқларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлар томонидан ИИВ Сирдарё академик лицейида таҳсил олаётган чин етимлар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож ўқувчиларнинг ҳолидан хабар олиниб таътил вақтида бўш вақтларида мутолаа қилишлари учун китоблар тўплами совға қилинди ва уларга ижтимоий ёрдам кўрсатилди.

Сирдарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага