21 декабрь 2022 559

ИИВ Сурхондарё академик лицейи ўқувчиси икки карра чемпион бўлди

2022 йилнинг 15-18 декабрь кунлари Андижон вилоятининг Андижон шаҳрида спортнинг «Усмонов Комбат системс” турининг “Фулл Контакт» йўналиши бўйича ўтказилган Жаҳон чемпионати мусобақасида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сурхондарё академик лицейининг 2-босқич 3/21-гуруҳ ўқувчиси Хушбоқов Билолжон 14-16 ёш тоифасида 63.5 кг вазн тоифасида мусобақада муносиб иштирок этиб, ярим финалда Қозоғистон ва финал босқичида Ўзбекистон вакилларини мағлуб этиб, фахрли 1-ўринни эгаллаб “Фулл Контакт» йўналиши бўйича олтин камар соҳибига айланди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Хушбоқов Билолжон жорий йилнинг 23-26- Июль кунлари Қирғизистон Республикаси Иссиқ кўл вилоятида спортнинг «Усмонов Комбат Системс” тури бўйича ўтказилган Жаҳон чемпионатида ҳам иштирок этиб, «Жаҳон чемпиони» бўлган эди. Шу тариқа ИИВ Сурхондарё академик лицейининг 2-босқич 3/21-гуруҳ ўқувчиси Б.Хушбоқов икки карра Жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага