13 апрель 2021 465

ИИВ Сурхондарё Академик лицейида китоб ярмаркаси ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисидаги Қарорида белгилаб ўтилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ИИВ Сурхондарё академик лицейида китоб ярмаркаси ташкил этилди.

“Ҳилол филиал оилавий корхона” МЧЖ ўзининг мингдан зиёд илмий-оммабоб ва бадиий мазмундаги энг янги адабиётлари намуналари билан қатнашдилар. Тақдим этилган китоблар ўқувчи ёшларни китоб ўқишга қизиқишини янада ошириш мақсадида "Фарзандларимизга китоб совға қиламан!" акцияси доирасида академик лицейда китоблар ярмаркаси ўтказилди. Китоблар ярмаркасида ўқувчиларнинг ота-оналари фарзандларига китоблар совға қилдилар.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага