1 декабрь 2021
5658
ИИВ тиббиёт делегацияси Сеулда
Ҳозирда Корея Республикасининг Сеул шаҳрида расмий ташриф билан меҳмон бўлиб турган ИИВнинг бир гуруҳ мутахассислари қаторида Тиббиёт бошқармаси бошлиғи подполковник Ш.Нишанов бошчилигидаги ИИВ даволаш-профилактика муассасалари етакчи мутахассислари бугун Самсунг клиникаси ва Корё университети қошидаги Анам клиникасида бўлиб, у ердаги юқори технологияли тиббий ёрдамнинг жаҳон миқёсидаги етук мутахассислари фаолияти билан танишдилар.
ИИВ тиббиёт бошқармаси тиббий муассасалари шифокорлари ва юқоридаги клиника мутахассислари ўртасида ўзаро алоқаларни ривожлантириш ва малака ошириш юзасидан келишиб олдилар.
Ишчи гуруҳнинг ташрифи давом этмоқда.
ИИВ Халқаро ҳамкорлик бошқармаси