15 июль 2022 1165

Ижтимоий ҳимоя - устувор масала

Сўнгги йилларда ички ишлар органлари ходимларини уй билан таъминлаш, тураржой учун ижара тўловларини қоплаш ҳамда уларнинг оила аъзоларини моддий қўллаб-қувватлаш борасида самарали тадбирлар амалга ошириляпти.

Худди шундай, соҳа вакилларини ижтимоий ҳимоялашда тизим бирлашган касаба уюшмалари фаол иштирок этмоқда.

Чунончи, Жиззах вилояти ички ишлар органлари ходимлари бирлашган касаба уюшма қўмитаси 27 нафар ходимга имтиёзли асосда сиҳатгоҳ йўлланмалари ажратди.

Шунингдек, хизмат давомида ҳалок бўлган 1 нафар ходимнинг турмуш ўртоғига соғлиғини тиклаш харажатлари қоплаб берилди.

Соҳада фаолият олиб бораётган хотин-қизларнинг Бухорога, вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ ходимларининг Тошкент ва Самарқанд шаҳарларига, яна 15 нафар ходимнинг Хоразмга саёҳати уюштирилди.

Мазкур тадбирлар илғорларни рағбатлантириш мақсадида ташкил этилди. Бундан ташқари, 250 нафар ходимнинг вилоят мусиқали драма театри, уларнинг фарзандлари эса вилоят қўғирчоқ театри спектаклларини томоша қилишлари учун имконият яратилди.

Тизим вакилларининг 197 нафар болалари оромгоҳда ҳордиқ чиқаришлари учун йўлланма харажатларининг бир қисми қоплаб берилди.

Шунингдек, 44 нафар ходим моддий ёрдам билан таъминланди.

Салкам 200 миллион сўм маблағ эса маданий-маърифий тадбирлар учун йўналтирилди.

Жумладан, кўрик-танловлар, интеллектуал ўйинлар, спорт мусобақалари ғолибларини мукофотлаш ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси кутубхонаси учун китоблар олишга сарфланди.

Вилоят ички ишлар органлари соҳавий хизматлари ходимлари ўртасида меҳнат муҳофазаси бўйича жамоат назоратини ташкил этишга қаратилган кўрик-танлов уюштирдик.

Хуллас, ходимларни ижтимоий ҳимоялаш, улар учун қулай шароитлар яратиш ҳамда меҳнат муҳофазаси йўналишидаги ишлар давом эттирилмоқда.

Азим Тиловов, подполковник.

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага