26 май 2023 612

Илмни қадрланг, илмга интилинг!

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2023 йил 11 апрелдаги “Ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш — олий бурчимиз!» шиори остида “Маънавият ойлиги”ни ўтказиш тўғрисида” 100-сон Фармойишига асосан ички ишлар органларида “Маънавият ойлиги” доирасида Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернатида Республика Маънавият ва маърифат маркази, Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бош бошқармасининг маънавий ишлар бўйича раҳбар ўринбосарлари билан ҳамкорликда илмий конференция ўтказилди.

“Ўқувчи-ёшларда миллий ва умуминсоний фазилатларни тарбиялашдаги муаммо ва ечимлар” мавзусида бўлган илмий конференцияда ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг эркин тадқиқотчи, тарих фани ўқитувчиси М.Н.Усмонова, Шарқшунослик илмий тадқиқот институти доценти Ф.Ж.Жуманиёзова, Давлат ва жамоат хавфсизлиги университети доценти О.Иномовлар ўз маърузалари билан иштирок этишди. Ўқувчи-ёшларни миллий ва умуминсоний фазилатлар руҳида тарбиялаш тизимининг ташкилий-ҳуқуқий асосини ташкил этувчи қонунчилик ва норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг талаблари, унинг функционал тузилмалари ва фаолияти жараёнидаги муаммолар ва уларнинг ечимлари илмий анжуманда кўриб чиқилди.

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага