Интернетдан самарали фойдаланиш ва онлайн ўйинларнинг салбий оқибатлари
Тошкент темир йўл техникумида «Раҳбар ва ёшлар учрашуви» доирасида «Терроризм ва диний экстремизм - давр муаммоси», «Интернетдан самарали фойдаланиш ва онлайн ўйинларнинг салбий оқибатлари» мавзуларида кенгайтирилган давра суҳбати ўказилди.
Тадбирда ИИВ Малака ошириш институти катта ўқитувчиси, подполковник М.А.Тураев, ўқитувчи, подполковник Қ.А.Юлдашов, Тошкент минтақаси темир йўл транспортида ХТБ Т ва ЭҚКБ тезкор вакили майор А.К.Султонов, Тошкент минтақаси темир йўл транспортида ХТБ ХПБ бошлиғи, подполковник Ш.А.Аманов, Тошкент минтақаси темир йўл транспортида ХТБ МТБ инспектори подполковник С.Х.Нурмухамедов, ХПБ инспектори катта лейтенант У.Н.Шамсиев, «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси Тошкент филиали бош инспекторлари Э.Х.Рузимов, Ж.Й.Мадаминов, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Етакчилар кенгаши раиси ўринбосари Р.Н.Эшонқулов, техникум директори в.б. А.Х.Мавлановлар иштирок этди.
Тадбирда терроризм ва экстремизм тушунчаси, турлари ва ёшлар келажагига таҳдиди ҳамда ёшлар томонидан содир этилаётган терроризм ва экстремизм борасидаги ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар тўғрисида тўхталиб ўтилди.
Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган тадбир давомида ўқувчи-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга етарлича жавоблар олишди. Учрашув сўнггида мавзуга доир ҳужжатли фильм намойиш этилди.
ИИВ Малака ошириш институти