21 октябрь 2022 541

Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюроси делегациясининг хорижий ҳамкасблари билан учрашувлари бўлиб ўтди

ICPO Interpol Бош Ассамблеяси 90-сессиясининг учинчи куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Интерпол Миллий марказий бюроси делегацияси учун қизиқарли ва сермаҳсул бўлди. Шу куни Интерпол ММБнинг Исроил Давлати, Ҳиндистон, Туркия Республикаси, Миср Араб Республикаси, Саудия Арабистони делегациялари билан икки томонлама учрашувлари бўлиб ўтди.

Суҳбатлар чоғида полициянинг Интерпол доирасидаги ўзаро ҳамкорлигининг долзарб масалалари кўриб чиқилиб, томонлар ушбу учрашувлар ҳамкорлик даражаси ошишида муҳим аҳамият касб этишини, чунки бугунги кунда турли кўринишдаги жиноятларга қарши курашда самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлаб ўтишди.

Шу куни Бош Ассамблея сессияси доирасида Ўзбекистон делегацияси Россия Федерацияси, Латвия Республикаси, Молдова Республикаси, Тожикистон, Покистон Ислом Республикаси, Польша Республикаси Интерпол ММБлари делегациялари раҳбарлари билан учрашди. Учрашувлар якунлари бўйича томонлар бир қатор ҳамкорлик шартномаларини қабул қилдилар ва трансмиллий жиноятчиликка қарши курашда халқаро полиция ҳамкорлигини кенгайтиришни таъкидладилар.

Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги ММБ

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага