Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги ММБ томонидан республика ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қидирув эълон қилган жиноятчилар экстрадиция қилинди
Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюроси ходимлари томонидан оғир жиноятлар содир этган халқаро қидирувдаги икки нафар жиноятчини экстрадиция қилиш тартиби амалга оширилди.
Ўзбекистон, Украина, Польша ва Туркия Миллий марказий бюролари ходимларининг ҳамкорликдаги тезкор ҳаракатлари ҳамда Ўзбекистоннинг Польша Республикасидаги элчихонаси вакилларининг бевосита ёрдами билан оғир жиноятлар содир этган икки нафар жиноятчи Ўзбекистонга экстрадиция қилинди.
Қидирувдагилардан бири гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ жиноятни содир этганликда айбланган бўлиб, узоқ вақт давомида чет элда яшириниб келган ва тезкор тадбирлар натижасида украиналик ҳамкасблар томонидан ҳибсга олинган.
Ўзбекистонда Интернет платформасида жиноятчи томонидан яратилган молиявий пирамидага 2 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя киритган, икки мингдан ортиқ фуқарони алдаган иккинчи йирик крипто фирибгар ҳам хорижий давлат ҳудудида аниқланди ва ҳибсга олинди.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан экстрадиция қилиш тўғрисидаги илтимоснома тасдиқлангандан сўнг, Интерпол ММБ ходимлари ҳамроҳлигида жиноятчилар муносиб жазо олиш учун Ўзбекистонга олиб келинди.
Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюроси