Истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотлари йўқ қилиниб, эгасига чора кўрилди
Жорий йилнинг 26 январь куни соат 14:00 ларда Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси ходимлари ҳамда вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда «Дарбанд» ЙПХ масканида Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича рейд тадбири ўтказилди.
тадбир давомида, Шўрчи-Тошкент йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган Шўрчи туманида яшовчи 1990 йилда туғилган фуқаро К.Жамол (исм-шарифлар ўзгартирилган) бошқарувидаги Кобальт русумли автомашина тўхтатилиб юкхонаси текширилганда, бирор бир ветеринария ҳужжатларисиз 103 кг йирик шохли мол гўшти олиб кетилаётганлиги аниқланган.
Ушбу гўшт маҳсулотлари Бойсун туман лабораториясида истеъмолга яроқли ёки яроқсиз эканлигини аниқлаш мақсадида, текширувдан ўтказилганда, лаборатория текширувчи хулосасига кўра истеъмолга яроқсиз эканлиги аниқланиб, гўшт маҳсулоти эгасига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 109-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган ҳамда номаълум шароитда сўйилган мол гўшти белгиланган тартибда йўқ қилинган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати