20 декабрь 2022
824
Истиқболдаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
Жорий йилнинг 20 декабрида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Халқаро ҳамкорлик бошқармасида Корея Республикасининг Ўзбекистондаги Элчихонаси Полиция Консули На Донг Гун билан учрашув ташкил этилди.
Учрашув давомида Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ҳамда Корея Республикаси Миллий полиция агентлиги ўртасида 2022 йилда ҳамкорликда амалга оширилган ишлар ва 2023 йилга мўлжалланган режалар муҳокама қилинди.
Томонлар келаётган янги 2023 йилда ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасининг турли йўналишларида, жумладан йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, киберхавфсизликни таъминлаш, эксперт криминалистика каби соҳа мутахассисларининг малакасини оширишда ўзаро ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олдилар.
ИИВ Халқаро ҳамкорлик бошқармаси