27 декабрь 2021 4259

“ISUZU”га ортилган 120 миллион сўмлик пиротехника ва лампочкалар ўз манзилига етмади

Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ҳамда Фарғона вилояти ИИБ ЙПХ ходимлари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, “Фарғона-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро А.А. бошқарувидаги “ISUZU” русумли юк автотранспорт воситаси кузатувга олиниб, Қўштепа тумани ҳудудида тўхтатилиб холислар иштирокида кўздан кечирилганида, автомашина юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 119,6 миллион сўмлик 3 турдаги 61876 дона пиротехника воситалари ва 12000 дона чўғланма лампочкалар борлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага