14 май 2022 494

Изланиш йўлида

Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети магистратура тингловчилари ИИВ Эксперт-криминалистика бош маркази фаолияти билан яқиндан танишиш учун ташриф буюришди. Эксперт-криминалистика бош марказининг дактилоскопик, портрет, баллистик, қалбаки пуллар ва ҳужжатларни техник экспертизаси билан боғлиқ тадқиқотларни ўтказиш ҳамда компьютер техник экспертизаси лабораторияларида бўлиб, кенг тушунчалар олишди.

Буларнинг барчаси тингловчиларда катта таассурот уйғотди ва ушбу касбга бўлган қизиқиш ҳамда ҳурмати янада ошди. Негаки, бу соҳага оид янги маълумотларга эга бўлишди.

Бу — янги, қизиқ ва самарали маълумотлар уларга, хусусан, келажакда жамиятда инсонларнинг хавфсизлигини таъминланишида ҳам қўл келади деб ўйлаймиз. Албатта бу соҳада иш юритувчи ходимларнинг касблари нақадар шарафли ва машаққатли эканлигига яна бир бора иқрор бўлишди.

Ташрифдан сўнг, барча тингловчилар ўз олдига янада дадил мақсадларни қўйишди!

Эксперт-криминалистика бош маркази

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага