28 декабрь 2022 1365

Жанубий кореялик мутахассисдан мастер-класс

Тошкент шаҳридаги Ажу университети профессори ИИВ Академияси курсантларига семинар-тренинг ўтди.

«Глобал маконда ахборот хавфсизлигини таъминлаш» мавзусида ўтказилган семинар-тренингда «Киберхавфсизликни таъминлаш» ва «Ахборот технологиялари» иқтидорли курсантлар илмий тўгараклари аъзолари қатнашди.

Машғулотда кибер оламдаги таҳдидлар, интернет тармоғи орқали содир қилинаётган жиноятлар, уларнинг турлари ва олдини олиш йўллари, жаҳон кибермаконида юзага келаётган замонавий хавф-хатарлар ҳақида сўз борди. Шунингдек ахборот хавфсизлигини таъминлашда қўлланилаётган дастурлар мультимедиа тарзида намойиш этилиб, университет фаолияти ҳақида маълумот берилди.

Профессор Энди Хванг курсантлар билан инглиз тилида мулоқот қилиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага