Жазони ижро этиш тизими ходималари билан табиат қўйнида машғулот ўтказилди
Жазони ижро этиш департаменти хотин-қизлар масаласи бўйича МТБ инспектори ва департамент бош психологи тизим ходималари билан табиат қўйнида машғулот ўтказди.
Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти биринчи минтақавий ҳудуд 14-сон жазони ижро этиш колонияси, 43-, 48- ҳамда 49-сон манзил колониялари аёл ходималари билан «Ватанпарварлик ойлиги»да «Қирққиз» зиёратгоҳида психологик тренинг ўтказилди.
Департамент Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш бошқармаси хотин-қизлар масаласи бўйича МТБ инспектори катта лейтенант Ш.Қўлдашева ҳамда Департамент бош психологи капитан А.Саҳатовлар томонидан ташкил этилган ушбу машғулотларга 30 нафар ходималар жалб этилди.
Бундан кўзланган мақсад, ходималарнинг хизмат билан боғлиқ психологик ҳолати ва руҳий муаммоларини ўрганиш ҳамда бу орқали хизмат сифатини янада яхшилашдан иборат.
ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД Ахборот хизмати