19 ноябрь 2021 4716

ЖИЭМ шифокорлари семинар машғулотига жалб этилди

Дарс машғулоти бўйича кун тартибидаги биринчи масала, тергов ҳибсхоналари, жазони ижро этиш ва манзил-колонияларида жазо муддатини ўтаётган шахслар яъни махсус контингентга тиббий ёрдан кўрсатиш бўйича мавжуд муаммолар, тиббий фаолиятни янада ривожлантиришга қаратилган таклифларни ўрганиш, бюджет маблағлари ҳисобига сотиб олинадиган дони воситалари ва тиббий маҳсулотларни бериш, ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш бўйича тиббиёт ходимларининг малакасини оширишга қаратилди.

Унда маърузачи сифатида таклиф этилган ИИВ Тиббиёт бошқармаси Тиббий назорат ва текширувлар гуруҳи етакчи мутахассиси подполковник Расул Абдуллаев юқоридаги масалалар юзасидан қабул қилинган қонун ҳужжатлари, дори воситаларидан фойдаланиш тартиби бўйича фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтди. 

Қизғин савол-жавоб, баҳс-мунозараларга бой ўтган тренингда жазони ижро этиш муассасаларида хизмат олиб бораётган соғлиқни сақлаш ходимларининг хизмат вазифалари юзасидан тиббий ёрдам кўрсатишни ташкиллаштириш бўйича керакли маълумотлар берилди. Бу каби машғулотлар эса, келажакда албатта ўз мевасини бермай қолмайди.

ИИВ ЖИЭМ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага