18 май 2022 321

Жиноят ишлари бўйича Сардоба тумани судининг сайёр суди бўлиб ўтди

2022 йил 17 май куни Сардоба тумани 9-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида Жиноят ишлари бўйича Сардоба тумани судининг раиси З.Расулов, туман прокурори ёрдамчиси А.Ташев, Сардоба туман ИИБ бошлиғининг 1-ўринбосари Х.Абдуллаев иштирокида сайёр суди бўлиб ўтди.

Ушбу сайёр суд мажлисида Сардоба туман ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи ҳисобида назорат остида турувчи 72 нафар шахс иштирок этди. Ҳозирги кунда Сардоба тумани ИИБ Пробация гуруҳи ҳисобида 101 нафар назорат остидаги шахслар туради. Шундан, 35 нафар ахлоқ тузатиш ишлари, 27 нафар озодликни чеклаш, 16 нафар муайян ҳуқуқдан маҳрум қилинган, 2 нафар шартли синов ҳамда 21 нафар муддатидан олдин шартли озод қилинган назорат остидагилар ташкил қилади. Тузалиш йўлига ўтганлар назорат остидаги шахслар жазоси муддатини Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан муддатидан олдин шартли озод қилинмоқда, жазо ўташдан бўйин товлаб юрган назорат остидаги шахсларга нисбатан ўталмай қолган жазо муддати бошқа оғирроқ турдаги жазога алмаштирилмоқда.

Хусусан, Сардоба тумани ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи ҳисобида ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган назорат остидаги шахс Я.Ш жазодан бўйин товлаб келаётгани сабабли, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 46-моддасига асосан туман ИИБ бошлиғи томонидан тақдимнома киритилиб, тўпланган ҳужжатлар суд процессида кўриб чиқилди.

Назорат остидаги шахс Я.Шни ўталмаган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси, шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди. Шунингдек, назорат остидаги 3 нафар шахслар Қ.М, А.С ва Қ.Қлар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан тақдимномалар кўриб чиқилиб муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди

Сардоба туман ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага