10 декабрь 2020
4592
Жиззахда "Epica" ёниб кетди
9 декабрь куни соат 05:50ларда, Жиззах вилояти, Ш.Рашидов тумани ҳудудидан ўтган М39 автомобиль йўлининг 985-километрида, ҳайдовчи, 1993 йилда туғилган Р.К. "Epica" русумли автомобилда "Самарқанд-Тошкент" йўналишида ҳаракатланиб кетаётган вақтида бошқарувни йўқотиб йўл четидаги дарахтга бориб урилиши оқибатида автомобилда ёнғин юзага келган.
Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Автомобиль тўлиқ ёнғиндан зарарланган.
Ҳодиса натижасида вафот этган ёки тан жароҳати олганлар йўқ.
Мазкур ҳодиса юзасидан туман ИИБ ЙҲХБ ва ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан об-ҳаво шароитини ҳисобга олиб, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилган ҳолда ҳаракатланишларини сўраб қоламиз.
ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати