«Касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси»нинг мазмун моҳияти юзасидан давра суҳбати ташкил этилди
«Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент Қарори ҳамда «Ички ишлар органлари ходимларнинг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси» ИИББ ходимларига батафсил таништирилди.
Тадбирда Тошкент вилояти ИИББ бошлиғининг ўринбосари, полковник Дилмурод Худжақулов бошчилигида шахсий таркиб, ИИВ лицейи ўқувчилари ва вилоят Маънавият бўлими масъуллари иштирок этди.
Давлат мадҳияси билан очилган тадбирда, сўзга чиққанлар қабул қилинган ҳужжатларда ходимларнинг маънавий ахлоқий фазилатлар, бурчига содиқлик, умум эътироф этилган одоб ахлоқ нормаларига сўзсиз амал қилиш ҳиссини шакллантиришга доир қоида ва талаблар белгилангани, аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашини таъминлаш билан бирга ходимларни касбий маданият ва хизмат интизомини тартибга солиши, бу эса тизим имижини янада яхшилашга ва ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айланишига асос бўлиши таъкидланди.
Йиғилишда ходимларга мазкур қарор ва кодекс бўйича батафсил тушунча берилиб, юзага келган саволлар атрофлича тушунтириб ўтилди.
Ҳозирда ушбу янги тартибни шахсий таркибга етказиш бўйича ҳудудий ИИОда ҳам тушунтириш ва тарғибот ишлари давом эттирилмоқда.
Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати