4 август 2022 2102

Касбий малакалар, билим ва кўникмаларни ривожлантириш - устувор вазифа

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар эл-юрт осойишталигини мустаҳкамлаш, хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартиботни, жамиятда қонун устуворлигини, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик муҳитини таъминлаш учун муҳим пойдевор бўлаётир. Халқимизнинг муносиб ҳаёт кечириши, жаҳон талаблари даражасида таълим олиши ва касб эгаллаши, фуқароларимизнинг интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш учун зарур шарт-шароитлар яратмоқда. Бу амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари замирида ички ишлар органлар ходимларининг ҳам муносиб ўрни бор.

Дарҳақиқат, мамлакатимизда тинчлик ва осойишталикни сақлашда ички ишлар органларининг самарали фаолияти муҳим ўринни эгаллайди. Айни пайтда, тезкорлик билан ривожланиб бораётган жамият талаблари барча соҳалар сингари, ички ишлар органлари ходимларидан ҳам тинимсиз ўқиб-ўрганишни, ўз устида ишлашни, билим ва савиясини, малакаларини доимо ошириб боришни тақозо қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–5076-сон қарори соҳа ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Айни кунларда Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида ички ишлар органлари ходимларининг узлуксиз ўқув-карьера жараёни тизими асосида малакасини оширишни ташкил этиш бўйича ходимларга навбатдаги «подполковник» махсус унвон бериш учун махсус малака ошириш ўқув курслари ўтказилмоқда.

Ўқув жараёни модуль тизимида ташкил этилган, машғулотларда инновацион педагогик технологиялар, интерфаол методлар ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини ҳамда хорижий давлатлар тажрибасини қўллаш орқали, тингловчиларга соҳага оид амалдаги норматив ҳужжатларни мазмун моҳияти ва талабларини ўргатиш билан биргаликда, уларнинг билимлари, касбий тайёргарлиги, назарий ва амалий кўникмаларини юксалтиришга эътибор қаратилмоқда.

Тингловчиларнинг ўқув жараёнида олган янги билимлари ва касбий маҳоратга эга бўлишлари келгусида иш фаолиятини янгича ёндашган ҳолда олиб боришларига хизмат қилади.

ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага