20 октябрь 2021 5576

Катта миқдордаги фирибгарликда айбланган икки шахс Кореядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

Жорий йилнинг октябрь ойида Сеул шаҳрида (Жанубий Корея) Ўзбекистондаги Интерпол ММБ, Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси ва Жанубий Кореянинг Интерпол ММБ ходимларининг ҳамкорликдаги тезкор-қидирув тадбирлари натижасида республика ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми, 168-моддаси 2-қисми билан белгиланган оғир жиноятларни содир этганлиги учун республика ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан халқаро миқёсда қидирувда бўлган 1991 йилда туғилган шахс қўлга олинган.

Олинган маълумотларга асосан, Сеулда хизмат сафарида бўлган Ўзбекистоннинг Интерпол ММБ ва Тошкент вилояти ИИББ ходимлари Жанубий Корея ММБ билан ҳамкорликда Интерпол каналлари томонидан катта миқдордаги фирибгарлик жиноятини содир этгани учун қидирувда бўлган яна бир Ўзбекистон фуқароси 1957 йилда туғилган Ж.Н. қўлга олинган. 2016 йилда Ж.Н. фуқароларимиз ишончига кириб, алдов йўли билан Тошкент шаҳридан кўчмас мулк харидида ёрдам беришини ваъда қилиб, улардан олган пулларни мажбуриятларини бажармай ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

Бугунги кунда музокаралар ва Ўзбекистондаги Интерполнинг ММБ ҳамда Тошкент вилояти ИИББ ЖҚБ ходимларининг ҳамкорликдаги тезкор ҳаракатлари туфайли қидирувдаги иккала шахс ҳам қўлга олиниб, Ўзбекистон Республикасига топширилди ва энди улар қилмишлари учун судда жавоб беришларига тўғри келади.

Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюроси

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага