17 апрель 2021 4621

Кечаги кун қахрамонлари рағбатлантирилди

Куни кеча Бухоро шаҳар, "Гулчорбоғ" маҳалласидан оқиб ўтувчи каналга тушиб кетган "Матиз" ҳайдовчисини қутқариб қолиб, ҳамкасбларига шахсий намуна ва жасорат кўрсатган Бухоро вилояти ИИБ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ППХ батальони ходимлари сафдорлар Сайидов Ахмаджон Азимович ҳамда Абдуллаев Нодирбек Неъматовичлар Бухоро вилояти ИИБ бошлиғининг буйруғига мувофиқ, 2 млн сўм пул мукофоти билан тақдирланди.

Бухоро шаҳар гарнизони саф бўлинмаларининг эрталабки Йўриқномасида ИИБ бошлиғи полковник Шухрат Алиев иштирок этиб, ходимларга пул мукофотларини тантанали равишда топширди.

Бундан кўзланган асосий мақсад, ички ишлар органлари ходимлари онгида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз” деган ғояни сингдиришдир. 

Катта ёки кичик бўлсин, ҳар қандай жасорат эътиборсиз қолмайди. 

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага