20 январь 2023 560

Кибержиноятчиликка қарши кураш. Вобкент тумани

Вобкент тумани Ички ишлар бўлими томонидан берилган маълумотга кўра жорий йилнинг 5 январь куни номаълум шахс туманнинг Халач маҳалласида яшовчи 1960 йилда туғилган R.H. га тегишли «Халқ банки» томонидан берилган пластик картасидан 706.000 сўмини, 7 январь куни эса шу маҳаллада яшовчи 1970 йилда туғилган М.Ш. га «Халқ банки» томонидан берилган пластик картасидан 1.300.000 сўм пулларини ечиб олиб, ушбу фуқароларга моддий зарар етказган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан туман ИИБ томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор-техник, суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомда ушбу жиноятни, Вобкент туманидаги МТТ да ҳамшира бўлиб ишловчи, 1985 йилда туғилган А.Д. исмли аёл содир қилганлиги фош этилди.

Ҳозирги кунда унинг худди шу турдаги фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорлигини аниқлашга қаратилган тезкор суриштирув ва тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага