3 май 2022 821

Кибертаҳдидлардан ҳимояланиш ва Интернет тармоғидан хавфсиз фойдаланиш бўйича мактаб ўқувчилари учун «маҳорат дарслари» шаклидаги тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Интернет тармоғида содир этилаётган ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази бошчилигида, Халқ таълими вазирлиги ҳамда мутасадди вазирлик, идоралари ходимларидан тузилган Ишчи-гуруҳи томонидан Хоразм вилоятида аҳолининг фаол қатлами 16-18 ёшли ўқувчи-ёшлар учун мактабларда «маҳорат дарслари» шаклидаги тарғибот тадбирлари ўтказилиб, ўқувчиларга маълумотлар берилди.

Хусусан, жорий йилнинг 29 апрель куни вилоятнинг қўшни Туркманистон Республикаси билан чегарадош Боғот тумани «Боғзор» маҳалласида жойлашган 560 ўринга мўлжалланган 34-сонли умумий-ўрта таълим мактабининг 100 нафардан ортиқ 9-10-11-синф ўқувчиларига Киберхавфсизлик марказининг масъул ходимлари томонидан Кибертаҳдидлардан ҳимояланиш ва Интернет тармоғидан хавфсиз фойдаланиш бўйича «маҳорат дарслари» ўтказилди.

Дарс машғулотлари жараёнида ўқувчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

ИИВ Киберхавфсизлик маркази

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага