19 сентябрь 2022 391

«Китобсевар ёшлар – келажак бунёдкори»

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант П.Р.Бобожоновнинг 2022 йилнинг 7-сентябрь кунидаги 198-сонли фармойишига асосан Ички ишлар органлари тизимида жорий йилнинг 10-сентябрь кунидан 10-октябрь кунига қадар «Касбий тайёргарлик ойлиги» ўтказилиши кўзда тутилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 1-сонли Тошкент академик лицейида ўқувчи-ёшларнинг билимдонлик ва бадиий китобхонлигини юксалтириш мақсадида китоблар мутолааси соати ташкил этилди. 

Бу билан ўқувчилар ҳозирда ёшларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишини оширишга, уларни китоб билан дўст бўлишга, китоб инсонни ердан кўкка кўтарувчи, унинг маънавий қувватини оширувчи буюк куч ҳисобланишига, бизнинг юртимизда илм олиш, китоб ёзиш, ижод қилиш ҳар доим ҳам миллатнинг мавжудлиги ва у нимага қодир эканлигини кўрсатувчи муқаддас тушунчалар ҳисобланишлигига, хусусан Арастудан Абу Али Ибн Синогача, Афлотундан - Абу Райҳон Берунийгача, Жалолиддин Румийдан - Алишер Навоийгача, Соҳибқирон Амир Темурдан - Муҳаммадшариф Гулханийгача юзлаб, минглаб мутафаккирларнинг шаклланиши, дунёга танилиши, замонлар ошсада аҳамияти йўқолмайдиган тадқиқоту кашфиётлари фақат ва фақат китоб орқали юз беришлигига, уларнинг бугунги авлод томонидан чуқур ўрганилиши, уларнинг илмий-маърифий бисотига бот-бот мурожаат қилишнинг сабаби ҳам мутафаккирларимиз томонидан яратилган китоблар туфайли эканлигига яна бир бор ишонч ҳосил қилишди.

ИИВнинг 1-сонли Тошкент академик лицейи

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага