21 сентябрь 2022 595

Когон шаҳар: «Қидирув» тезкор профилактик тадбири

Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг ҳамкорликдаги «Қидирув» махсус тезкор профилактик тадбири давомида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 46, 97-моддаси 1-қисми, 164-моддаси 4-қисмида кўрсатилган жиноятларни содир қилиб, терговдан яширинганлиги учун 2020 йил 25 октябрь куни Жиноят ишлари бўйича Когон шаҳар суди томонидан қидирув эълон қилинган, Когон шаҳар «Темир йўлчи» маҳалласида рўйхатда турувчи, 1992 йилда туғилган Б.И. исмли шахс Қирғизистон Республикаси Ўш вилояти ҳудудида яшириниб келаётган манзили аниқланиб, қўлга олинди ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИЭД 6-минтақавий ҳудудга қарашли 4-сонли Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага