Когон туманида 50 сотих ерни 75.000 АҚШ долларига сотмоқчи бўлган шахс ушланди
Когон тумани «Ўба чўли» маҳалласида яшовчи, 1980 йилда туғилган Х.Э. исмли шахс бошқа бир аёлни алдаб, унга Когон тумани ҳокимининг 30.06.2018 йилдаги 1049-сонли қарорига асосан Когон тумани «Янги Ҳаёт» маҳалласи Амиробод массиви ҳудудининг 1047-контур қисмидан «СФ блок, шлакоблок, пена блок ишлаб чиқариш цехи» қуриш учун ажратилган 1,50 гектар ер майдонининг 50 сотихдан иборат қисмини 75.000 АҚШ доллари эвазига сотиш ва кейинчалик ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилади.
2022 йил 28 декабрь куни Бухоро вилояти ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида у Бухоро шаҳар Навоийшоҳ кўчасида талаб қилинган пуллардан 20.000 АҚШ долларини олдиндан тўлов сифатида олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати