22 июнь 2022 649

Контракт пулларни арзонроқ тўлашни ўйлаган фуқаролар фирибгарнинг қўлига тушишди

2021 йилнинг ноябрь ойида Қува туманида яшовчи фуқаро М.Р. (аёл) жами 5 нафар фуқароларга ўзини Фарғона давлат университети маркетинг бўлими ходими деб таништириб, фарзандларини супер контракт пулларини арзонлаштириб беришлигини айтиб, улардан жами 45.000.000 ва 500 АҚШ доллари пулларини олиб, фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб пулларни ўзини шахсий эҳтиёжига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Р.га нисбатан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага