28 сентябрь 2022 469

Корея Миллий Полиция Агентлиги билан ҳамкорлик муҳокама қилинди

Жорий йил 27 сентябрь куни Корея Республикасидаги Ўзбекистон Элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳамда Корея Миллий полиция агентлигининг Халқаро ҳамкорлик бошқармалари ўртасида видеоконференсалоқа форматида икки томонлама учрашув ташкил этилди.

Дастлаб томонлар сўнгги йилларда ҳуқуқни муҳофаза қилиш йўналишида ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратиб келинаётганлигини эътироф этиб, ўзаро алоқаларни доимий равишда ривожлантириб боришдан манфаатдор эканликларини маълум қилишди.

Самимий ва конструктив руҳда ўтган учрашувлар давомида идоралар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқаларининг ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилиб, идоралар ўртасида имзоланган мавжуд келишувлар доирасида амалга оширилиши белгиланган режалар муҳокама қилинди.

Учрашув сўнгида томонлар келгусида вазирлик ва идоралар ўртасидаги, ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш юзасидан истиқболдаги чора-тадбирларни белгилаб олдилар.

ИИВ Халқаро ҳамкорлик бошқармаси

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага