15 сентябрь 2022 956

Корхонада сейфдаги пулларни ўмарган шахс бир фурсатда аниқланиб ушланган

Жорий йилнинг 11 сентябрь куни Чуст тумани Ипак йўли кўчасида 39 ёшли Н.М. тумани ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда шу йил 5 сентябрь кунидан 11 сентябрь кунигача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс Чуст тумани Тошкент кўчасида жойлашган хусусий корхонаси биносига кириб, хизмат хонасидаги темир сейф ичида бўлган 8.000 АҚШ доллари ва 13.000.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, ушбу номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чуст туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни ушбу хусусий корхона ишчиси Чуст тумани Ипак йўли кўчасида яшовчи 23 ёшли С.И. томонидан содир этилганлиги аниқланиб, ундан ашёвий далил сифатида 13.000.000 сўм пуллар ва 800 АҚШ доллари текшириш учун расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага