19 ноябрь 2022 743

Куч тузилмаларида фаолият юритаётган хотин-қизлар ўртасида «Ватан меҳри юрагимда» шиори остида «Тўмарис издошлари-2022» танлови бўлиб ўтди

Ҳарбий хизматчи аёлларни маънавий ва интеллектуал савиясини янада юксалтириш, касбий ва жисмоний тайёргарлигини такомиллаштириш, уларнинг матонатини ошириш, соғлом рақобат муҳитини шакллантириш мақсадида Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси томонидан Куч тузилмалар – Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Миллий Гвардия ҳамда Давлат божхона қўмитасида фаолият юритаётган хотин-қизлар ўртасида «Ватан меҳри юрагимда» шиори остида «Тўмарис издошлари-2022» танлови ўтказилди.

Жорий йилнинг 7-10 ноябрь кунлари Ички ишлар вазирлиги терма жамоаси таркибига кирган 10 нафар хотин-қизлар Фориш ҳарбий дала полигонида мусобақада иштирок этишди.

Мусобақанинг тантанали ўтказилишида Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси З. Махкамова, Мудофаа вазирлиги жанговар тайёргарлик бошқармаси раҳбарияти, вазирликлар бошланғич ташкилот раислари қатнашдилар.

Мусобақада 6 та шарт бўйича беллашув бўлиб ўтди. Биринчи шарт бўйича терма жамоа 4,8 балл (максимал 5 балл) олишга муваффақ бўлди. Иккинчи шартда эса, яъни эстафета югуриш бўйича 10 балл (максимал 10 балл), учинчи шартда тиббий тайёргарлик бўйича 5 балл (максимал 20 балл), ва ниҳоят тўртинчи шарт – МП дан отиш машқи 8,4 балл, АК дан отиш машқида 1 баллга эга бўлди.

Сўнгра бешинчи шатда аёллар 50 метрга сузиш бўйича ўз тайёргарликларини кўрсатиб, 11 балл олишди. Сўнгги олтинчи шартда иштирокчилар қай даражада ошпазлик маҳоратига эга эканликларини намоён этишди ва 17 балл билан тақдирланишди.

Мусобақа якунига кўра, фахрли биринчи ўринни Мудофаа вазирлиги, иккинчи ўринни Миллий Гвардия ва учинчи ўринни Ички ишлар вазирлиги терма жамоаси қўлга киритди.

Мусобақа ғолибларига диплом ҳамда ўн миллион сўмлик ваучер тантанали тарзда топширилди.

ИИВ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага