16 май 2023 880

“Сlick” тўлов тизими ходими сифатида таништириб фирибгарлик содир қилган фуқаролар қўлга олинди

Тошкент шаҳар, Юнусобод туманида яшовчи 21 ёшли С.Н. ариза билан мурожаат қилиб, номаълум рақамдан ўзини “Сlick” тўлов тизими ходими деб таништирган шахс, жами 1.200.000 сўм миқдоридаги пул маблағларини яширин равишда ечиб олганлигини маълум қилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу фирибгарлик жиноятини содир этган шахслар Тошкент шаҳар М.Улуғбек туманида яшовчи 31 ёшли В.М., 54 ёшли Ю.М. ва 25 ёшли Р.К.лар эканлиги аниқланди.

Унга кўра, В.М., Ю.М. ва Р.К.лар жиноий мақсадларини амалга ошириш учун, фуқароларга қўнғироқ қилиб, ўзини “Сlick” тўлов тизими хавфсизлик хизмати ходими деб таништириб, банк пластик картасига киберҳужум амалга оширилаётганлигини, фуқароларни алдаган ҳолда “СМС” махфий кодларни қўлга киритишга эришган. Ушбу махфий кодлар ёрдамида фуқароларнинг электрон пулларини, бошқа банк карталари ва криптохамёнларга ўтказганликлари маълум бўлди.

Жиноят содир этган В.М., Ю.М. ва М.Х., Р.К.лар Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми ва бошқа моддалари билан жиноий жавобгарликка тортилди.

ИИВ Киберхавфсизлик маркази

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага