28 сентябрь 2022
418
Маккажўхори орасида 16 туп гиёҳванд ўсимлик етиштирган шахс назорат тадбирида фош этилди
Таъкидланганидек Тошкент вилояти бўйлаб гиёҳвандликнинг ҳар қандай кўринишига қарши кескин ва муросасиз кураш олиб борилмоқда.
Хусусан, «Қорадори-2022» доирасида Қибрай тумани «Туркистон» маҳалласида яшовчи 1972 й.т. фуқаро К.И. га тегишли маккажўхори экилган эр майдони холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Кўздан кечириш давомида фуқаро ер майдонида маккажўхори билан биргаликда жами 16 туп «марихуана» гиёҳвандлик ўсимлигини экиб (парваришлаб) келаётганлиги туман ИИБ тезкор ходимлари томонидан аниқланиб, фуқаро процессуал тартибда ушланди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан К.И. га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати