7 январь 2022 4406

Мактаб ўқувчиларининг қишки таътилларини мазмунли ўтказиш мақсадида тадбирлар ташкиллаштирилмоқда

Азалдан инсонларга тўғри йўлни кўрсатиб келаётган, уларни билимли, тарбияли қилиб, касб-ҳунар ўргатиб, комиллик ва яхшиликка етакловчи муҳим омил – бу китобга дўст бўлишдир. Дарҳақиқат, инсонга китобдан қимматли дўст йўқ. Айниқса, ёшларнинг ҳаётида китобнинг алоҳида ўрни бор. Чунки яхши китоб инсонда Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат туйғуларини юксалтириб, эзгуликларга ундайди.

Бугунги кунда мамлакатимизда китобхонликни ривожлантиришга давлат сиёсати даражасида қаралмоқда. Сўнгги йилларда Президентимиз ташаббуси билан аҳоли, хусусан, ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, бу орқали маънавий-маърифий муҳитни юксалтириш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳсинга сазовордир.

Жорий йилнинг 07 январь куни Сирдарё вилояти ҳудудидаги мактаб ўқувчиларининг қишки таътилларини мазмунли ўтказиш, уларнинг китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини юксалтириш мақсадида Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ташаббуси билан Алишер Навоий номидаги Сирдарё вилояти Ахборот кутубхона маркази биносида Гулистон шаҳар 9-сонли ўрта таълим мактаби ўқувчилари иштирокида «ЎЙЛА, ИЗЛА, ТОП!» интеллектуал ўйини ўтказилди.

Ўтказилган ушбу интеллектуал ўйинда ўқувчи ёшлар 5 та шарт, “Таништирув», «Адиблар ҳаёти ва ижоди бўйича маълумот», «Бадиий асарлар билимдони», «Ифодали ўқиш», «Мақоллар айтишуви» шартлари бўйича беллашдилар.

Ушбу интеллектуал ўйинда ўқувчиларнинг билими, китобхонлиги, ўқиган бадиий асарлари бўйича билимлари синовдан ўтказилди. Интеллектуал ўйин якунига кўра «Китобсеварлар» жамоаси 1-ўринни, «Ёш китобхон» жамоаси 2-ўринни ва «Китобхонлар» жамоаси 3-ўринни қўлга киритиб, бошқарма бошлиғининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

Ташкил этилган бу каби маънавий-маърифий тадбирлар ўқувчи ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун хизмат қилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага