8 февраль 2022 1623

Малакали қурувчи ташкилотлар диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 майдаги ПҚ-4343-сон қарорига мувофиқ, шунингдек ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларини замонавий арзон уй-жойлар билан таъминлаш ҳисобидан уларни рағбатлантириш ҳамда ижтимоий ҳимоя қилиш даражасини ошириш борасида Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 октябрдаги 865-сон қарори қабул қилинган. 

Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида Ички ишлар вазирлиги ходимлари ва ҳарбий хизматчилари учун кўп квартиралик уйларни «тайёр ҳолда топшириш» шартларида қуриш бўйича Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти малакали қурилиш ташкилотларини ҳамкорликка таклиф этади.

Тошкент шаҳри Яккасарой тумани Кичик ҳалқа йўли «Тош-булоқ» кўчаси 10-уй манзилида жойлашган қурилиш умумий майдони 1,22 гектар бўлган 10-қаватдан иборат уй-жой қуриш бўйича малакали қурилиш ташкилотлари томонидан қуйидаги ҳужжатлар тўпламини тақдим этилиши талаб этилади:

Қурилиш ташкилотининг устави ва гувоҳномаси;

Қурилиш ташкилотининг фаолияти ҳақида маълумот (энг камида 3 йилдан ортиқ ишлаган бўлиши керак);

Хизмат кўрсатувчи банк томонидан қурилиш ташкилоти тўғрисида маълумотнома;

Қурилиш ташкилотининг моддий техник базаси тўғрисида маълумот;

Қурилиш режалаштирилган ҳудудга лойиҳа таклифи (бош режа, фасад, қаватлар режаси, 3Д кўриниш);

Қурилиши ишларини олиб бориш, қурилиш муддатлари ва қурилиш шартлари кўрсатилган тармоқ режаси тасдиқланган кўринишда;

Танловнинг алоҳида шартлари:

Қуриладиган уйлар (биринчи қаватидан ташқари) 2 хонали 80 м2, 3 хонали 100 м2,
4 хонали 120 м2 дан кам бўлмаслиги керак.

Қурилган уйларни энг камида 50% Ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчилари учун ажратилиши талаб этилади.

Мазкур шартлар бўйича ҳамкорлик қилиш истагидаги қурилиш ташкилотлари 2022 йил 14 февраль кунидан 21 февраль кунига қадар ўз таклифларини қуйидаги манзилга беришлари мумкин: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Т.Шевченко кўчаси, 62-уй. тел: 71-256-06-27, 71-230-05-26, 97-737-91-88, 99-725-10-82.

ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага