28 сентябрь 2022 640

"Малибу"да пойтахтга олиб ўтилаётган 3 кг “гашиш” Тошкент вилоятида ушлаб қолинди

Тошкент вилояти ИИББ ҳамда ДХХ Тошкент вилояти бошқармаси ҳамкорлигида Зангиота туманида ўтказилган тезкор тадбирда Пойтахтга олиб ўтилаётган оғу фош этилди.

Тошкент вилояти ИИББ ЖҚБ ҳамда ДХХ Тошкент вилояти бошқармаси тезкор ходимлари билан ҳамкорликда Зангиота туманида ўтказилган тезкор-қидирув тадбири натижасида, 1991 й.т. фуқаро А.Б. (Тошкент шаҳрида яшовчи) ўзига тегишли бўлган Малибу автомашинасида 2 кг 933 гр “гашиш” гиёҳвандлик воситасини Термиздан Тошкент шаҳрига олиб келаётган вақтида ушланди.

Ҳолат юзасидан Б.Р. га нисбатан Зангиота тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага