25 июнь 2021 3980

Марғилонда интернет орқали скутер сотиб олмоқчи бўлган шахс пулларига алданди

5 июнь куни М.Ш. ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг 15 январь куни номаълум шахс ишончига кириб, интернет ижтимоий тармоғидаги “OLX.uz” сайти орқали скутерни 350 АҚШ доллари эвазига сотишини, ўзини Марғилон шаҳрида яшашлигини ва пулларни пластик картаси ҳисобига ўтказиб беришини айтиб, ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан пулларни қабул қилиб олиб, скутерни юбормасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни О.И. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага