11 июнь 2021 510

Машина савдоси билан шуғулланган фирибгарнинг фириби фош этилди

Узун туманида 2021 йилнинг 1 май куни, туманнинг “Янгирўзғор” маҳалласида яшовчи, Х.Рахмонали туман ИИБга ариза билан мурожаат этиб, унда 2021 йил 5 март куни  туманнинг “Обизаранг” маҳалласида яшовчи, Қ.Парвиз унинг “ВАЗ-2104” русумли автоуловини 33.000.000 (ўттиз уч миллион) сўм эвазига сотиб олишини ваъда қилиб, пулини 20 март кунига қадар беришини айтиб, алдаб, ўзлаштириб кетганлигини билдирган. 

Бундан ташқари, 2021 йил 3 май куни туманнинг “Наврўз” маҳалласида яшовчи, уй бекаси, Ф.Хайитхол аризасида, Қ.Парвиз 17 апрель куни, унинг “ВАЗ-2105” русумли автоуловини 13.000.000 (ўн уч миллион) сўмга ҳисоблаб олиб, пулини бермасдан бошқа шахсга сотиб юборганлигини билдирган. 

18 май куни туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан фуқаро Қ.Парвизга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-3-қисми “а,б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага