22 январь 2022 645

Масъул кузатувчиларсиз юрган бир гуруҳ вояга етмаганларнинг ота-оналарига нисбатан қонуний чора кўрилмоқда

Шаҳрисабз, Қамаши ва Яккабоғ туманлари ҳудудида вояга етмаганларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, улар томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишини олдини олиш борасида ички ишлар органларининг психолог-инспекторлари салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. 

Жумладан, жорий йилнинг 20 январь куни туманлар ҳокимлиги, прокуратураси, ХТБ, ёшлар агентлиги ва туман ИИБ ВEБИГ инспектор-психологлари ҳамкорликда тунги рейд тадбири ўтказилди.

Тадбирларда аниқланган масъул кузатувчиларсиз юрган бир гуруҳ вояга етмаганларнинг ота-оналарига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига асосан, ошхона, кафе-бар ва компьютерхона эгаларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 188-2-моддасига асосан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Туманларда вояга етмаганлар томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш юзасидан профилактик тадбирлар давом эттирилмоқда.

Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага