29 сентябрь 2022 805

Миллий либосларимизга эҳтиром

Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси томонидан 2022 йил 28-29-сентябрь кунлари “Хонатлас–2022” фестивали ташкил этилмоқда. Тадбирдан асосий мақсад миллий либосда халқимизнинг минг йиллик ўтмиши, урф-одат ва анъаналари, диди, эстетик қарашлари, шунингдек, ўзига хос хусусиятлари мужассамлигини намоён этишдан иборат.

Мазкур фестиваль доирасидаги тадбирларга Ички ишлар органлари тизимида фаолият юритаётган хотин-қизлар жамоаси томонидан ҳам тадбир ғоялари қўллаб-қувватланиб, икки кун давомида тизимидаги аёллар миллий анъаналаримиз рамзи бўлган атлас ва адрасдан тикилган миллий либосларда хизматга келишиб, бундай мато ва либосларимиз ўз қадрини йўқотмаганини намоён этишмоқда.

Сиз ҳарбий формада кўришга одатланган ички ишлар аёллари миллий либосларда янада мафтункор, янада жозибали қиёфа касб этишди.

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага