21 сентябрь 2022 615

Мингбулоқда автоҳалокат ортидан 5-синф ўқувчиси вафот этди

Жорий йилнинг 14 сентябрь куни соат 10:40ларда Мингбулоқ тумани Чордона маҳалласи ҳудудидан ўтувчи «Балиқчи-Мингбулоқ-Найман-Пунгон» йўлида автоҳалокат юз берди.

Чордона маҳалласида яшовчи А.Н «Ласетти» русумли автомашинасида юқори тезликда келиб, йўлнинг белгиланмаган қисмидан югуриб ўтаётган 2011 йилда туғилган вояга етмаган ёш қизни уриб юборган.

Натижада қизча оғир тан жароҳатлари оқибатида туман марказий шифохонасининг жонлантириш бўлимида вафот этган.

Ушбу ҳолат юзасидан бугун тумандаги 1-мактабда ўқувчиларнинг ота-оналари иштирокида муҳокама йиғилиши ўтказилди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага