21 январь 2022 378

Мукофот мотивация берди

Фарғона вилоятининг Бувайда туманида профилактика катта инспектори лавозимида хизмат қиламан. Жорий — 2022 йилнинг Президентимиз томонидан «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» деб номланиши биз, профилактика хизмати ходимлари зиммасига ҳам катта масъулият юкламоқда.

Мен қўл остимдаги ходимлар билан биргаликда бу йил назоратимиздаги барча маҳаллаларни жиноятчиликдан ҳоли ҳудудларга айлантиришни ўз олдимга мақсад қилиб олганмиз. Ана шу эзгу мақсад йўлидаги ишларда мукофот менга қўшимча куч бағишлаб, янада самарали хизмат қилишга мотивация бермоқда.

Юртбошимиз таъкидлаганидек, бугунги глобаллашув даври, дунёнинг турли бурчакларида, жумладан, минтақамизда юз бераётган қуролли можаро ва қарама-қаршиликлар, янги таҳдид ва хатарлар олдимизга кечиктириб бўлмайдиган долзарб вазифаларни қўймоқда. Бу йўлда «Халқ ва армия — бир тану бир жондир» деган эзгу тамойил асосида, ҳамжиҳатликда улкан ишлар амалга оширилаётгани ўз самарасини бермоқда. 

Айниқса, пандемия пайтида ва фавқулодда ҳолатлар оқибатларини бартараф этишда, биз учун ҳеч нарса билан ўлчаб, қиёслаб бўлмайдиган бебаҳо бойлик — тинчлик ва осойишталикни асраш ва ҳимоя қилишда бу якдиллик янада яққол намоён бўлмоқда.

Бу йилги Ватан ҳимоячилари куни мен учун унутилмас байрамга айланди. Боиси, байрам арафасида «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 30 йил» эсдалик нишони билан мукофотландим. 

Эл-юрт осойишталигини таъминлаш йўлидаги хизматимнинг раҳбарият томонидан эътироф этилиши мени, оила аъзоларимни беҳад қувонтирди.

Албатта, мукофотга ўзимнинг муносиб хизматим билан жавоб қайтараман ва ишончни оқлайман.

Адҳамжон Исломов, майор. Фарғона вилояти.

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага