26 май 2022 301

Наманган вилоятида босқинчилик жиноятини содир этган шахслар эндиликда қонун олдида жавоб беришади

Наманган вилояти. Жорий йилнинг 20 май куни Янгиқўрғон туманида яшовчи 21 ёшли А.Ж. Давлатобод тумани ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 19 май куни соат 23:00 ларда Давлатобод туманида жойлашган “Империя” тунги клуби яқинидаги йўлак орқали уйига кетаётган вақтида, икки нафар нотаниш эркак киши уни тўхтатиб, улардан бири телефон аппаратидан қўнғироқ қилиб олишни сўраганлиги сабабли унга ўзига тегишли бўлган нархи 1.200.000 сўмлик “Redmi-9C” русумли телефонни берганида, ушбу нотаниш эркак унинг юз қисмига қўли билан уриб, телефон аппаратини олиб кетганликларини маълум қилиб, ушбу номаълум шахсларга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни Давлатобод туманида яшовчи вояга етмаган 16 ёшли С.А. ва 19 ёшли Х.Ж.лар содир этганликлари, улар уяли телефон аппаратини А.Н.га 200.000 сўмга сотганликлари аниқланиб, мазкур телефон аппарати ундан ашёвий далил тариқасида тегишли тартибда расмийлаштириб олинган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан юқоридаги шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисми «Б» банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, улар процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага