27 сентябрь 2022 488

Наманганда қаровсиз қолдирилган автомашина олиб қочилди

Наманган вилояти. 2022 йил 24 сентябрь куни соат 14:00 ларда номаълум шахс А.Навоий МФЙ ҳудудида жойлашган истироҳат боғи олдида бўла туриб, шу ерда 55 ёшли Ё.М.га тегишли бўлган “ВАЗ-2106” русумли автоуловининг эшикларини очиқ ва қаровсиз қолдирганлигидан фойдаланиб, ушбу автомашинани олиб қочиб кетган.

Автоуловни топиш ва номаълум шахсни ушлаш борасида олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлар натижасида, мазкур автомашина Янгиқўрғон тумани Булоқбоши ҳудудида жойлашган дала майдонида номаълум шахс томонидан ҳаракатлантириб кетаётган вақтида ИИБ ходимлари томонидан ушланган. Номаълум шахснинг шахсига аниқлик текширилганда, у Янгиқўрғон тумани Шўркўл кўчасида яшовчи руҳий касал 30 ёшли К.М. эканлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Косонсой тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан К.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага