13 март 2022
1203
Намунали оила
ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли Қарши шаҳридаги 7533-ҳарбий қисмда «Намунали оила» кўрик-танловининг илк босқичи бўлиб ўтди. Унда ЖҒМҲО Т ва МИБ, Қашқадарё вилоят халқ депутатлари кенгаши, вилоят Аёллар мослашуви ва реабилитация маркази, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши аъзолари таклиф этилди.
Бўлиб ўтган «намунали оила» тадбирида барча шартларни аъло даражада бажарган кичик сержант Й.Сайитниёзов оиласи ғолибликни қўлга киритиб, кейинги босқичда иштирок этиш имкониятига эга бўлди.
Тадбирда ғолиб оилалар ташкилотчиларнинг дипломи ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.
Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати