11 август 2022 2554

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Интерполнинг ММБ томонидан катта миқдордаги ўғирлик содир этгани учун қидирувда бўлган шахсни ушлаш ва топширишга кўмаклашди

Ўзбекистон Интерполнинг Америка Қўшма Штатларидаги Миллий марказий бюроси орқали қидирувда бўлган шахс аниқланиб, қайтарилди.

Ўзбекистон Интерпол ММБ ахборот билан таъминлаш ва Америка Қўшма Штатлари ваколатли органлари ходимлари билан ҳамкорликда Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисмида назарда тутилган ўта йирик ҳажмдаги ўғирликни содир этгани учун ички ишлар органларимиз томонидан қидирувда бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ушланиб, чиқариб юборилган.

Шундай қилиб, Америка томони, Ўзбекистон Интерпол Миллий марказий бюроси ходимлари ва АҚШнинг ваколатли органлари билан олиб борилган музокаралар, қўшма тезкор ҳаракатлар ва ахборот алмашинуви натижасида қидирувдаги шахсни мамлакатдан чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Жиноятчи АҚШ Иммиграция ва божхона назорати (ICE) ходимлари ҳамкорлигида Ислом Каримов номидаги Халқаро аэропортга олиб келинди ва Ўзбекистон Интерпол ходимларига топширилди.

Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюроси

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага