30 январь 2023 837

Навбатдаги ўқув курси якунланди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институтида Ички ишлар органларида узлуксиз ўқув-карьера жараёни тизими асосида кадрларни тайёрлаш бўйича Ички ишлар органларининг барча даражадаги бўлим бошлиқлари, туман (шаҳар, тармоқ) ички ишлар органлари бошлиғининг ўринбосари лавозимига тайинланиш учун захирага олинган ходимлар учун махсус малака ошириш ўқув курсларида 10 нафар, ички ишлар органларининг турли соҳавий хизматларидан 123 нафарга яқин ходимлар «майор» махсус унвонини олиш йўналишида ўқув тайёргарликдан ўтказилди.

Узлуксиз ўқув-карьера тизимида ўқув жараёнлари давлат таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув дастурлари ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари асосида амалга оширилди.

Ўқув курси якунида комиссия таркибида ўтказилган синов ва имтиҳонларни муваффақиятли тамомлаган тингловчиларга белгиланган намунадаги сертификатлар топширилди.

Ўқув жараёни билан бирга машғулотлардан кейин Ўзбек миллий академик драма театрига, «Ватан манзумаси» номли концерт дастурига, «Янги Ўзбекистон» боғига, ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ички ишлар органлари тарихи музейларига ташриф буюрдилар ҳамда экспонатлар тарихи билан яқиндан танишдилар.

ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага